Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатларим қабулми?

01:48 / 05.07.2022 | Islomjon | 1506

Ассалому алайкум! Мен бир ҳадисни эшитиб қолдим унда харом луқма ибодатларнинг қабул бўлишини тўсар экан. Дадам бозорда сотувчилик билан шуғулланадилар. Баъзида савдода ёлғон аралаштирмоқчи бўлсалар бунақа қилмайлик деб қайтараман. Ўзи мен талабаман ҳозир ўқияпман лекин дадам ароқ ичадилар кўп урундик лекин қайтаролмадик уйдагилар билан. Онамга мени уйлашганидан кейин ичишни тўхтатишини айтишибди. Мен ҳозир ўқишдаман лекин дадам савдода ёлғон аралаштирмасинларда деб ташвишга тушаман. Алҳамдулиллаҳ 3-4 йилдан бери намоз ўқиман. Яқинда Қуръонга бўлган муҳаббатим ошиб кетиб ўзим мустақил Ҳасанхон Яхё Абдулмажид устозни онлине дарсларни кўриб, Қуръон ўқишни ҳам ўргандим, Шайхимизни китобларини ҳам ўқишга тушгандим 2 та китобини ҳам тугатдим. Кўп маруза ҳам эшитаман. Билганларимга иложи борича амал қилиш ҳаракат қилиб амал қиламан ҳам кўнглим анча таскин топади лекин озгина вақт ўтиб ўзимдан ўзим сиқила бошлайман, билмадим нима бўлар экан ҳайронман. Кейин охирги пайтларда сиқилиб қолаверганимдан имоним сусайиб билганларимга амал қилолмай ҳам қоляпман базиларига. Кейин амал қилолмаганимдан янада сиқилиб асабий болиб қоляпман. Бунинг сабаби шу еётган луқмамда ҳаром аралашмаганмикан деб ўйланяпман. Энди нима бўлади шунча ўқиган намозларим қабул эмасми агар луқмамга ҳаром аралашаётган бўлса. Қазо намозларим ҳам бор уларни ўқиман десам шу ўй қийнайди агар қабул бўлмаса нима қиласан ўқиб, ўзинг ҳалол пул топганингда кейин ўқийверасан деган ҳаёллар ўтиб қийнайди. Кейин ўқиган Қуръонимни савоблари нима бўлади. Китоб ўқишни ҳам тўхтатиб қўйдим сиқилиб қолганимдан. Нима қилай устозлар, илтимос ёрдам беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаларига ҳаргиз тоқатидан ортиғини юкламайди. Вазиятни ўнглаш ўз қўлингизда. Ҳаёт тарзингизни синчиклаб текшириб кўринг. Фарзларни қолдирмай адо қиляпсизми, ўзгаларнинг ҳақларига хиёнат қилмаяпсизми, гуноҳларнинг катта-ю кичигидан сақланяпсизми, луқмангизни пок тутяпсизми, суннатларга амал қиляпсизми, барчасини таҳлил қилиб чиқинг. Қаерда камчилик кўрсангиз тузатинг. Отангизнинг касбидан ташвишлансангиз у кишига сўзи ўтадиган кишилардан ёрдам сўраб у кишини ҳаромдан сақланишга чақиринг. Ҳеч қачон тушкунликка тушманг. Тақво қилишни истасангиз Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳолатда ечим беради. 

وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا۝ وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ

«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур». (Талоқ сураси, 2-3-оятлар). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat