Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки кўчада юриб овқатланиб юруш ҳақида нима дийсиз?
– Ва алайкум ассалом! «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб зам-замдан ичдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилган ва унинг лафзида:
«Замзамдан ундаги челакдан, тик турган ҳолда ичдилар», дейилган.
Шунинг учун ҳам ҳозиргача, зам-зам ичиш одоблари ҳақида сўз кетганда ушбу ҳадиси шарифга амал қилиш тавсия қилинади. Бу зам-замга хос.
2. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хўл хурмони тарра билан тановул қилаётганларини кўрдим».
Тўртовлари ривоят қилган.
Янги пишган, ҳали қуримаган хурмо билан бир вақтда таррани ейиш одати ўша вақт ва маконда мажуд экан. Кўриниб турибди. У зот чап қўл билан еганлари йўқ. Ҳадисни яхши ўрганиш керак. Ўзича тўқиб олиш яхши эмас.