Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалоллик истаб

00:00 / 14.04.2009 | eski savollar | 1961
.Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари мени қуйидаги саволлар қийнаяпти.1)Ҳар йили ёзда абитурентларнинг Олий о'қув юртларига кириши учун давлат имтиҳони бо'либ о'тади.Шу жараёнда ба'зи бировлар имтиҳон топширадиган абитурент о'рнига бошқа билимлироқ кишини(талабани,ёки бошқа кишини) турли ё'ллар билан имтиҳонга киргизиб юборишади ва натижа улар кутгандик ижобий бо'либ чиқса олдиндан келишилган пулни о'ша имтиҳон топширган кишига беришади.Шу иш ҳалолми?Олинган пулчи?Ҳолатнинг ҳукми қандай?2)Бирор бир мо'мин кишида ҳаром ё'л билан топилган пул(о'зи топган) сақланиб турган бо'лса у пулни нима қилиши керак ҳаромдан сақланиши учун агар у киши о'ша пулни ҳаромлигини о'зига мулк бо'лгандан кейин билган бо'лса? Агарда у киши пулни қанчадир қисмини билмасдан ишлатиб юборган бо'лсачи(еб-ичишга ва бошқа нарсаларга)?Жавоблар учун олдиндан ташаккур.ОЛЛОХ таоло сиз ва биз барча мо'мин мусулмонлардан рози бо'лсин.ОМИН.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу иш мутлақо тўғри эмас. Олинган пул ҳам ҳалол эмас.2. - Бу ерда икки хил кўриниш бор. Биров ҳалол касб билан пул топди. Мисол учун, бировнинг ишини бажарди. Кейин иш ҳақига берилган пулни иш берувчи ҳаромдан топгани маълум бўлди. Касб эгаси учун иш ҳақига олган пули ҳалол. Аммо бир одам ўзи ҳаромдан пул қозонган бўлса, уни ўта камбағал одамларга берса, қолган моли покланади. Агар ишлатиб юборган бўлса, қанча ишлатган бўлса, шуни ҳисоблаб, камабағалларга беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat