Ассалому алайкум! Ишимизни саккиз яримда бошлаймиз. Лекин шогирдларим базилари кечга қолиб келади сабаби эса турлихил асосли эмас. Ман уларни тартибга солиш учун жарима сифатида дўкондан бирор бир егулик олиб келасизлар дедим. Улар ўзлари олиб келган егуликларидан танавул қилишади албатта. Шундахам кеч келадигани кеч келмоқда энди жаримани кўпайтирсам деб ўйлаб қолдим. Бу уларга зулм қилишлик эмасми ёки ишхақидан ушлаб қолсам бўладими? Иш вақтимиз асргача қишу ёзда.
– Ва алайкум ассалом! Кечикиб келганлари туфайли молиявий жарима солишингиз жоиз эмас. Ойликларидан ўша вақт миқдорига тенг келадиган қисмини ушлаб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!