- Ва алайкум ассалом! Асосий мақсад одам топилмай ўлик кўмилмасдан қолиб кетмасин эди. Ҳозирда эса одам кўп, бундай ҳолатда савоб олишдан кўра маййитга озор етказиш кўпроқ бўлса озор етказишни бас қилиш керак. Бунга мисол фуқаҳоларимиз, “Издиҳомларда улуғ инсонлар билан қўл бериб кўришиш уларга озор берса кўришишни тарк қилиш афзал” деганлар. Валлоҳу аълам!