Ассалому алайкум Ҳазрат. Мени онам қуидаги нарсаларни сўраган эдилар. 1. Онамни қон босимлари бор, базида жуда ҳам ошиб кетади ҳатто 200гача чиқиб кетади шунга намозда саждага бош қўёлмайдилар, саждага борсалар қон босимлари ошиб кетади шунга бошни эгмай, ерга теккизмай ўқиса жоизми? 2. Онам қон босимлари туфайли ҳар куни 2 та таблетка дори ичадилар уни ҳам ичмасалар қон босим ошиб кетади рўза кунлари рўза тутадилар касалсиз тутмай қўяверинг десам тутгим келяпти дейдилар. Зарурият юзасидан фақат дорини ўзини ичса бўладими? 3. Яқинда Онам сафарда бўлган эдилар улар билан бирга бўлган аёллар намозни қаср қилиб ўқиш шарт дейишибди ва қисқа қилиб ўқишган. Ҳатто суннатларни ҳам ўқишмаган бўлса керак. Суннат ўқиш жоизлигини "Ҳикматли Дунёда" эшитдим лекин қаср ҳам шартми? Онам айтишларича меҳмонҳонада шароитлар уйдагидан ҳам яхшироқ экан таҳорат ҳатто ғусла қилса ҳам бўлар экан жой ҳам кенг экан аҳир бундай пайтда тўла тўлис адо этган мақул эмасми? У аёллар айтишича агар сафарда намозни тўлалигича ўқиса гўёки Аллоҳга : мана мен сендан кучлиман сафарда ҳам ўқий оламан деган бўлиб қолармуш, аҳир ҳар қандай намозни ҳам Аллоҳ розилиги учун ўқиймизку. Саволим узин бўлган бўлса узр, бу каби ихтилофлар кўп учрагани учун бу саволни бердим. Сизга Раҳмат баҳтимизга доимо омон бўлинг Аллоҳ соғ саломат қилсин сизни устоз.
– Ва алайкум ассалом! 1. Бундай ҳолатларда жоиз.
2. Рўзадор одам зарурат юзасидан дори ичса ҳам рўзаси очилади.
3. Аллоҳ сафардаги бандаларига енгиллик яратиб намозни қаср қилиб ўқишга рухсат берган. Ана ўша рухсатга амал қилган яхши. Мазкура аёлларнинг айтган гаплари тўғри. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг намозга оид жузини ўқисангиз бу масалани тўлиқ тушуниб оласиз.