Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

закот

00:00 / 12.10.2007 | eski savollar | 4244
Ассалуму алайкум ҳазрат шйх жаноблари мен сизга бир савол билан мурожат қилмоқчи эдим 1биз бирнеча йилдан бири закот берими келаётур эдик. Мен ўзим ҳозир ишлавоман эди эса шу қазо закотларини берсам бўладими закот берган қаторида боламизми. Олдинлари закот нисобига етган бўлса ҳам бепарволик қилишганми анаошанда берилмаган 2 Кумуш идишда Ойим дори ичала буни ҳар куни 2 ёки 3 маҳал фойдаланала шунга кумуш идишдан файдаланса бўладими шариятимиз бунга қандай қарайди. умуман эркакларгачи мана шу саволимга Аллаҳ қодир қилгунча жавоб берсангиз олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Закот фарз бўлган вақтда уни чиқармаган бўлса, неча йил ўтса ҳам Закотнинг фарзлиги тушмайди. Чунки Закот мискин ва фақирларга ҳақ ўлароқ Аллоҳ таоло томонидан фарз қилингандир. Бу собит ҳақ бўлиб, вақт ўтиши билан соқит бўлмайди.Закот фарз бўлгандан кейин эгасининг имкони бўлиб туриб чиқармаса ва молнинг бир қисми йўқ бўлса. Закот фарз бўлган вақтдаги миқдор ҳисобидан чиқаради. Агар мол эгасининг имкони бўлмаган бўлса, қолган молдан Закот чиқаради.Закот фарз бўлганидан кейин мол эгаси вафот этиб қолса ҳам, унинг молидан Закот чиқарилади.Закотни соқит қилиш учун турли ҳийлалар ишлатиш умуман мумкин эмас.2. Тилло ва кумуш ишдишлардан фойдаланиб овқатланиш аёл ва эркакларга баробар ман қилинган.Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки, ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар».Бешовлари ривоят қилган.Бошқа бир ривоятда:«Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган.Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтамоқдалар:1. Тилло идишда ичимлик ичмоқдан.2. Кумуш идишда ичимлик ичмоқдан. 3. Ипак кийим киймоқдан.4. Дебож кийим киймоқдан.Тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом емоқ ҳам ҳаромдир. Айниқса:«Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанилади.Шариатимизда тилло ва кумушни идиш сифатда ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатишни ҳаром қилингани бир неча ҳикматларга биноан бўлганини уламоларимиз алоҳида таъкидлайдилар:1. Тилло ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатда ишлатилиб келгани ҳаммага маълум. Агар тилло ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни, хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади.2. Тилло ва кумушдан идиш-тавоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида ман-мансираш, мутакаббирлик, ҳама нарсасини тиллодан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Кўпгина дунёни ларзага солиб турган империяларни танозулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳамага маълум.3. Тилло ва кумушдан турли асбоб анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро ким ўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, фаришон ҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса, бу ҳолатга ҳеч йўл қўймайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat