Ассалому алайкум! Мен автомобил тузатадиган устахонада ишлайман. Бизда мижоз келганда ёнимдаги уста ишдан чиққан деталини алиштириб бериш 200 000 деб айтади. Мижоз бошқа усталар ўшани 150 000 га қўйиб бермоқчи деб айтади. Шунда уста мен яхшисини қўяман фарқи бор, дейди. Лекин эҳтиёт қисмлар бир хил нархда ва бир жойдан олинади. Фақат мижознинг бундан хабари бўлмайди. Шунда 200 000га мижоз рози бўлади. Савол: Устани топгани ҳаром бўлиб қолмаяптими?
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни қилган бўлади. Мижознинг қолган пулини қайтариб олишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!