Ассалому алайкум! Устозлар, биз курсдош ва синфдошлар орасида бир нарса урф бўлган. Яъни агар ким фарзандлик бўлса, хурсандчиликда дўстлари учун янги туғилган чақалоққа, деб ресторанларда дастурхон ёзмоқда. Шу иш тўғрими? Нималарга эътибор бериш зарур! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ресторанга сарф бўладиган дастурхон пулига битта қўй келади. Шуни фарзанднинг ақийқасидан десангиз суннат адо бўлиб, боланинг бус-бутун униб-ўсишига сабаб бўлади. Суннатни бажарганингиз учун фарзандингизга Аллоҳнинг баракаси бўлади. Ёр-биродарлар фарзанд кўрганни табриклашлари шаръан жоиз. Табрикловчилар қуйидаги дуони ўқисалар суннат адо бўлади.
بَارَكَ اللَّهُ لَكَ فِي الـمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وبَلَغَ أشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرَّهُ
Маъноси: Аллоҳ ҳадя қилган чақалоғингизда сизга барака берсин. Берганга шукр қилувчилардан бўлинг. Фарзандингиз ўсиб-улғайсин, яхшилигини насиб қилсин. Валлоҳу аълам!