Ассалому алейкум ҳурматли шейх жанобимиз. Аввало сиздан Аллоҳ рози булсин. Саволимни беришдан олдин узимиздаги мушкилотни айтиб утсам. Мен утган йили ноябр ойида уйландим. Туйдан 40 кун утгандан кейин уйдагилар сафарга кетишди. Катта ҳовлида биз узимиз ва 15 ёшли синглим билан қолдик. Шу кунлардан бери рафиқам ог'рий бошлади. Унинг кузига ҳар-ҳил жинлар куриниб, қийнаб, урар эди. Биз қурон уқишдан бошқа чора кура олмадик. Шу зайлда 7-8 ой утиб кетди. Анча қийналдик. Кейин ота-онамиз сафардан қайтишиб келишди. Фарзандли булдик. мен уларни онам билан ташлаб сафарга кетдим. Уг'лимизни 40 кунлигини уткизишиб улар ҳам менинг олдимга келишди. Ҳаммамиз шу бегона юртда яшамоқдамиз. Ҳаммаси утиб кетган эди. Фақт мен, онам,болларим Узбекистон фуқароси Дадам,укам ва синглим шу биз яшаб турган юрт фуқароларидир. Тинч ишлаб яшаб юрудик. Уйимизда ҳар куни дарс қиламиз. Исломни қунт билан урганамиз. Аллоҳу А'лам сешанба куни булса керак (18 январ) рафиқам тусатдан жин кинди деб қолди. дарров Аллоҳни эслатиб фақат Унинг Узидан қурқиш кераклигини айтдим. У Аллоҳдан паноҳ суради. Орадан 30 секундча вақт утмади, у менга " шкафни очин, палто'им"- деди. Ташқаридаги шкафни дарҳол очдим рафиқамни палтоси ва синглимни курткаси юқ эди. " уг'ирлашди"- деди. Уйда онам ва синглим бор эди, уни тинчлантирдик. Бироздан кейин Уларнинг оёқ кийимларидан бири ёниб кетди бошқаси эса йиртилиб кетди ва қолгани угирланди. Эртасига Менинг пулим куз олдимда г'оиб булди Оёқ кийимларимга сув қуйилди. Энг ёмони биз бировнинг уйида турган уй ичидаги шкафлар уз-узидан ёниб кетди. Аранг учирдик. Кейин ошҳонадаги пардалар ёнди. Бошқа динда булган қушнилар ҳали бир ҳонадан бошқасига кириб улгурмаган қора тутун уларнинг ҳамма жойи берк эшикларидан кириб уларни бизникига ҳовлиққан ҳолларида чиқишига сабаб булди. Биз мусофир ҳолда бегона уйда яшаётганимиз учун анча қийин аҳволдамиз. Биз қулимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Лекин куп шундай ҳолатда яшаб булмайди. Милитсия ҳодимлари бизни барибир чунишмайди. Бу зарар келтираётган маҳлуқлар рафиқамга "сени излай-излай зург;а топдик"- дейишибди. Биз рафиқамни ва унинг оиласини яқиндан билганимиз учун унда ёки бизда туйдан олдин бунга ухшаш ҳоллар юз бермаганлигини ҳам яҳши биламиз. Ҳозир бошимиз қотган ҳолда Аллоҳдан ёрдам сураган ҳолда сабр қилиб турибмиз. Нима чора курсак экан? Биз аслида бу ерда юришимиздан мақсад илм юлидадир. Ниятимиз Мадинага кетиш эди. Лекин ҳозир бунинг иложи моддий томондан ва ҳужжат томондан қийинроқ. Шейх жаноблариилтимос тезроқ жавоб ёзинг. Маслаҳатингиз керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қуръон тиловат қилинглар. Оятул Курсийни ўқиб, ҳаммага, жойларга ҳам дам солинглар. Аллоҳдан паноҳ сўранглар. Чор қулни кўп ўқинглар.