- Ва алайкум ассалом! Мутлоқ нафл билан равотиб суннатлар ўртасида катта фарқ бор. Асл ҳукм жоиз эмас дейилган. Юртимиз кишилари кексайиб қолиб яқинда намозга кирганларини эътиборга олиб баъзи бир устозлар истисно тарзда фарзнинг қазоларини муқаддам қўйиб шундай дейишган. Чунки улар ҳиммат ўта даражада пастлигидан шундай маслаҳат беришга мажбур бўлишган. Агар суннатни шариатимизда қадри баланд бўлмаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бамдодга ухлаб қолган ҳадисларида суннатининг қазосини ўқиб ўтирмаган бўлардилар. Валлоҳу аълам!