Ассалому алайкум! Мен чет давлатда ўқиш йўлланмасини олиб Худо хохласа июл ойида кореяга учиб кетаман. 6 ой давомида у ерда яшаб ўқиб ишламоқчиман. Шу 6 ой давомида намозларимни қандай ўқийман? Қаср қилибми ёки ўзбекистонда ўқиганимдекми?
– Ва алайкум ассалом! Бир жойда 15 кеча-кундуздан кўп туришингиз аниқ бўлса тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!