Ассалому алайкум! Излаш хизматидан автоҳалокат оқибатида вафот этган инсон шаҳидлик ҳукмида бўлади, деб ўқидим. Шаҳидлик ҳукмида бўлган инсон ҳам қолдирган намоз ва рўзаларидан сўраладими? 2). Агар сўралса, вафот этган инсон учун қолдирилган ҳар бир намозига қанча фидя берилади? Фидяни камбағалларга шахсан бериш керакми ёки фидя йиғадиган халқаро ташкилотларга ҳам берса бўладими? Қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! 1). Сўралади.
2). У ташкилотларга берманг. Фақир мискинларни топиб беринг. Валлоҳу аълам!