Ассалому алайкум! Аввало бизларга тўғри йўл кўрсатишда олиб бораётган ҳаракатларингиз учун сизларга ташаккур. Турмушим осон кечмагани учун, турмуш ўртоғим билан ўртамизда низолар оқибатида талоққа оид сўзлар кўп ишлатилгани боис аросатда қолган эдим. Бунда сизларнинг беминнат ёрдамингиз сабабли бунинг ҳукмига ҳам аниқлик киритдим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Ҳозирда фарзандларимнинг отаси билан бирга бир уйда яшаяпмиз. Тақдир тақозоси билан менга уч талоқ тушган. Эр-хотинлик алоқаларимиз йўқ. Ҳоналаримиз алоҳида, лекин бир уйда бўлганлигимиз сабабли баъзида мулоқот қилишимизга тўғри келади. Фарзандларимнинг отаси кўп ҳолларда менга тегинишга харакат қиладилар. Эътироз билдирсам жаҳллари чиқиб, уришиб кетяптилар. Фарзандимиз 3 та бўлгани учун, юз-кўз қилганим учун шу уйда яшаяпман. Аммо вазият борган сари қийин бўляпти. Баъзан ухлаб ётган жойимга ҳам кириб келяптилар. Кўзимни чирт юмиб уйдан чиқсаммикин деган хаёл менга тинчлик бермаяпти. Чиқмай десам бу вазият борган сари чигаллашяпти. Уч талоқдан сўнг аёл эриникида яшашнинг ҳукми қандай? Менинг ҳолатимда бунга қандай ечим топса бўлади? Илтимос маслаҳат беринг. Қандай йўл тутсам ҳар икки томонга сал бўлса-да енгил бўлади. Икки ўт орасидаман. Жавобингизни интизорлик кутаман. Аллоҳ ажрингизни берсин.
– Ва алайкум ассалом! Алоҳида чиқиб кетинг. Валлоҳу аълам!