Ассалому алайкум! Мен бир фирмада ишлайман бизга вақти вақти билан бозордан махсулотлар (эхтиёт қисмлар) керак бўлиб қолади. Мен уларни фирмадан пул олиб арзон жойлардан сотиб олиб келаман. Шу нарсаларни мен дўстимнинг дўконидан сотиб олиб, унга фойда бўлгани учун у менга фойдасидан пул берса менга халол бўладими? Агар халол бўлмаса нима қилсам халол бўлади? Яъни фирмани бу хақида хабардор қилиб, рухсат олишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз фирмангизнинг вакилисиз. Сизга юклатилган вазифа талаб қилинган сифатдаги маҳсулотларни энг арзон нархда топиб келишдир. Сиз улуш олиш илинжида сифати пастроқ бўлсада ёки қимматроқ бўлсада дўстингиздан сотиб олсангиз сизга билдирилган ишонч ва ваколатга хиёнат қилган бўласиз. Агар ундай бўлмаса ва дўстингиз ўз фойдасидан кечиб сизга пул ажратиб берса олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!