- Ва алайкум ассалом! Энг асосийси Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғийбатни ҳаром деб зикр қилган. Яъни ғийбат қилиш шариатимизда ҳаром қилинган амал ҳисобланади. Қатъий далиллар билан собит бўлган ҳаромни ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Аммо баъзи бир ўринларда маслан одамларни бир кишининг ёмонлигидан, зараридан огоҳлантиришни жоиз деган. Имомнинг қайси жиҳатини айтилаётганига қаралади. Фақат ўзига зарарли ишлар билан шуғилланса уни ғийбат қилинмайди. Зарари ўзгаларга ҳам етадиган бўлса уни айтиб огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!