Ассалому алайкум! Илмингиз зиёда бўлсин. Аллоҳ барчамизга фойдали илм насиб этсин. Терини ошлаш ҳақида сайтдан маълумотларга эга бўлдим. Шуни тушундимки терини (масалан мол териси) бирор усул билан ошлаганда яъни қўланса ҳиди кетиб, терини ўзини бузилмайдиган ҳолатга келтирилса у пок бўлади ва турли мақсадларда ишлатса бўлади. Агар бирор буюмни ўзга юртдан харид қилсам ва у ошлаш билан пок бўладиган теридан ишланган бўлса уни ишлатишим мумкунми? Яъни қўланса ҳиди бўлмаса ва кўриниши яхши бўлса ишлатавериладими?
2). Айтилмаган зиёфатга борган одам у ерда еб ичгани унга ҳалол эмаслигини билиб, бошқа бундай иш қилмасликни аҳд қилиб тавба қилса кифоями?