Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ кӯйганини аниқ билмаслик

17:21 / 29.10.2018 | Oybekjon | 2229
Ассалому алайкум! Бир киши бор, қаттиқ тушкунликка тушиб қолган, талоқ қоидаларини ӯрганиб тушкунлика тушди. Айтишича қаердадур талоқ деб қӯйганман, кӯнглим сезябди деябди, гумони ғолиб чиқябди экан. Неча марта айтганини хам аниқ билмайди, балки 2 марта. 3-5 балки 10 марта айтган бӯлишим хам мумкин демоқда. Шу инсонди хукми кандай шариатда? У инсон нима қилсин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда уйланувчи йигитлар эътибор берадиган нарсаси бир кунда ҳавога совуриладиган ва кўпинча гуноҳ сотиб олинадиган ишлар бўлмоқда. Аслида эса ҳар бир уйланадиган йигит ва қизга никоҳ ва талоқ илмини билишлари фарзи айндир. Никоҳдан олдинги текширувдан ўтишлар каби бу илмларни ҳам ўрганган ёки ўрганмаганлигини текширишни йўлга қўйиш шарт. Акс ҳолда инсон умр бўйи гуноҳ ботқоғига ботиб яшайди ва охиратдаги манзили ҳам шунга яраша бўлади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat