Ассалому алайкум! Мен 13 йил илгари сотиб олган буюмимнинг пулини бериб улгурмагандим. У инсон хозир орамизда йўқ, оила аъзоларини топа олмасам шу инсонни номидан садақа ёки эхсон қилсам бўладими? Ўша пайтдаги нархи ёдимда йўқ қандай хисоблаб берсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Таҳминан чамалаб кўпроқ томонини олиб оила аъзоларини топиб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!