Ассалому алайкум! 1). Бир киши тахоратлик холатида ел келди деб гумон (аслида ел келмаганини ҳам билиб туради аммо васвас тинч қўймайди) қилса ва бу ҳолат жуда кўп такрорланса, ва буни васваса деб ўйласа нима қилиш керак?
2). Намозда ел келиб қолса ўша тўхтаган жойидан яна тахорат олиб давом эттириш мумкинми? мисол учун 2 ракатни тугатаётганида ел келди ва тахорат олиб келиб 3- ракатдан бошлаб ўқийди.
3). Соғлигидаги муаммолар сабабли базида жуда кўп ел келадиган одам соҳиби узур шартига тўғри келадими? Мисол учун :бир намоз вақтини аввалида унча кўп ел келмаса ҳам ўрталари ёки охирида ҳар 10 ёки 5-6дақиқада ел келаверса ва ҳатто намозни охирги вақтида ўқиётганида келса ва намоз вақти чиқиб кетиш ҳавфи бўлса; шу ҳолатда соҳиби узур шартига тўғри келадими
4). Қабзиятга ўхшаш касалликлар сабаб кўп ел келадиган инсоланлар қандай ҳолатларда соҳиби изр шартига тушади?