Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳадиси шарифни ўқиб қолдим. Унда келтирилишича Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳиссаллам: "Аллоҳ таоло бўйнида намозларидан қарзи бор кишининг ва ҳаромдан кийим кийган (ҳамда нажас кийим кийган) кишининг намозини қабул қилмайди" деган эканлар. Бундан англашиладики, фарз намознинг қазосини ўқимаган кишиларнинг суннат ва нафл намозлари қабул бўлмайди. Шу ҳадис саҳиҳми? Менинг фарз номозларида қарзим бўлса, мен ўқиб юрган суннат ва нафл номозларим қабул бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар қазоси бор киши ўқийди деганлар. Валлоҳу аълам!