Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни бузадиган амаллар

11:54 / 06.07.2021 | feruz juraev | 2127

Ассалому алайкум! Мен хуфтон намозини ўқиётганимда пашша чақябди. Ўзимни улардан химоя қилиш учун харакат қилсам бўладими? Уч маротабадан кўп харакат қилишга тўғри келаябди намозим бузиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пашшани ҳайдаш билан намоз бузилмайди. “Кифоя” китобида:
Кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.
Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, изор, шалвор кийиш, камон отиш каби амалларни бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади – дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat