Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овқат охиригача емаслик

16:18 / 11.11.2018 | Behruzbek Sheraliyev | 2624
Ассалому алайкум! Ҳурматлик устозлар, овқатни тагида қолдириш ҳам гунох дейишади. Гунох бўлади деган гапни эшитмаган эдим, сизлардан сўраб билишликни лозим деб топдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  

عن جابر رَضِيَ اللَّهُ عَنهُ أن رَسُول اللَّهِ ﷺ أمر بلعق الأصابع والصحفة وقال: (إنكم لا تدرون في أي طعامكم البركة) رَوَاهُ مُسلِمٌ  

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқни ялаб ва идишни тозалаб қўйишга буюрдилар ва : “Барака таомингизни қайси қисмидалигини билмайсизлар”  дедилар. Муслим ривояти. Яна бир ривоятда “Бирор луқмангиз тушиб кетса ундан озорни тозалаб есин, уни шайтонга қолдириб қўймасин” деганлар. Овақтни тўлиқ емаслик шайтонга қолдириш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat