Ассалому алайкум! Узтозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мен ҳозир Россияда эдим. Қазо рўзаларимни тутмоқчиман, шунда оғиз ёпиш вақтини билмаяпман. Бу ерда намозларимни шу ернинг тақвимига қараб ўқийман. Масалан, тақвимга фажр 4:49да васход (қуёш) 7:24 да деб белгиланган. Шуни қандай белгиласам бўлади? Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ўша ернинг тақвимига қараб тутинг. Фажр вақти киргунича ният қилиб еб-ичишдан тўхтанг. Валлоҳу аълам!