Ассалому алайкум! Бир девол яъни уйимизнинг ортқи томонидаги қўшнимиз, хар куни эрталаб ва кечқурунлари уйини иситиш учун матолар қолдиқлари ва қалин куртка ичидаги синтетик нарсаларни ёқиб уйини иситиб келмоқда. Хар куни шу нарсаларни ёки олганидан хонадонимиз туман тушкандай бўлиб кетади ва ҳатто унинг хидигаям чидаб бўлмайди. Шу ёқаётган нарсалар ўрнига кўмир ёки тезак ёқишсаям майли эди, лекин ушбу матолар ва синтетик нарсалар хидига чидаб бўлмайди. Қўшнимизнинг хонадонига чиқиб айтдик хам, лекин барибир ёқишда давом этмоқда. Савол: Мен қўшнимни шундай ишлари учун бирор бир ташкилот устидан арз қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Арз қилиш ўрнига кўмир олишига ёрдам қилиб юборинг. Имконияти бўлатуриб қасддан шундай қилаётган бўлса шикоят қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!