Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда чет эл компаниясига ишга кирмоқчиман. Ишимиз узоқ вилоятларда ва асосий чўлларда. Масжид топилиши амримаҳол. Саволим шуки, Жума намозини бирор бир жума намози ўқилаётган масжид имомига телефон орқали иқтидо қилиб адо этса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда жума намози сизга фарз бўлмайди. Пешин ўқийсиз. Валлоҳу аълам!