Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руқия ўқитмаган

11:44 / 16.11.2018 | Komila | 2329
Ассалому алайкум! Устозлар, Ҳадисдан тушунишимча 70000 одам ва уни яна 70000 га кўпайтирилган миқдорича мусулмон жаннатга ҳисобсиз кирар экан. Уларнинг фазилатларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларида: Руқия талаб қилмайдиганлар 2.Баданини куйдириб даволамаганлар. 3.Шумланманганлар. 4. Аллоҳ таоло таваккул қиладиганлар шулар уларнинг фазилатлари эканини тушундим. Устозлар агар шу ҳисобсиз кирувчилар қаторида бўлмоқчи бўлган одам (руқия, дам солиш мумкин бўлсада) бошқа руқия талаб қилмаса, руқия талаб қилганлардан бўла оладими? Ва устозлар олдин билиб билмай шумланган бўлса тавба қилса шумланмаганлардан ва жаннатга ҳисобсиз кирадиганларда бўла олдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Муҳтарама синглимиз, ҳамма мусулмон ҳисобсиз жаннатга киришни хоҳлайди. Ўзи қилиб юрган қайсидир амалларини ўша мақомга сабаб бўлса керак ҳам деб баъзилар умид қилса баъзилар даво ҳам қилиб қўяди. Аслида улардан бўлиш Аллоҳнинг фазлидир. Афсус бизнинг ҳолимиз эса араб мақолларида келтирилган “Аъробий икки ракъат намоз ўқиб Аллоҳдан ваҳий нозил бўлишини кута бошлади” деганга ўхшайди. Шундай бўлсада барчамизнинг ўшаларнинг сафида бўлишга имконимиз бор. Руқия талаб қилишдан мурод ҳозирги кунда урф бўлган фолбин ва ношаръий дам солувчи, жинлар билан алоқа қилиб боболарим момоларим бор деб даво қилувчилар ҳузурига боришдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat