Амакимнинг қудасини даволанишига катта маблағ керак экан, “уларда имкон йўқ” дейилганига гувоҳ бўлиб қолганман. Ўша пайт менда пул бор эди, лекин индамаганман. Кейинроқ у киши ёш вафот этдилар. Яна шундай вазиятдан бири, опамизнинг икки нафар фарзанди олий юртларда таълим олишади, бу ҳам маблағга боғлиқ. Улар эса қийналишади. Қўлдан келганича ёрдам берилади. Шунга ўхшаш ҳолатлар қариндошларда, дўстларда ва қўшниларда жуда кўп учрайди. Китобларингизда “олдин ўзининг, вожиб бўлган ота-онасининг ва аҳли-аёлнинг ҳожатини адо қилиб кейин бошқаларга”, дейилган. Ақл ҳам шуни тақозо қилади. Мисол учун, ўша бемор кишига бермасдан уйимизда қиш мавсумига тайёргарлик кўрдик, беҳудага ишлатганимиз йўқ албатта. Ана энди, ўзининг эҳтиёжидан ҳам бошқаларни манфаатини устун қўйиш китобларда мадҳ қилингани ҳам сир эмас. Ўзи танг ҳолатда бўла туриб, дўстига, ҳатто бегонага берганлар ҳақидаги ривоятлар бир талай. Виждонинг қийналади. Буни ўртаси борми ёки бу нарса тақвога боғлиқми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Фарз ва вожиб бўлса, берилади. Закот ва фитр садаси каби. Қолгани мулкдорнинг ихтиёрида.