Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозадаги ҳолат

20:24 / 17.11.2018 | Shonazar | 3095
Ассалому алайкум! Устозлар, 12.11.2018 куни Ислом ота масжидига аср намозини ўқигани чиқдим. Намозни адо этиб бўлганимздан кейин жаноза бор экан ҳамма сафланди ва имом сўради бу марҳумни яқинлари ким деб шунда буни ҳеч кими йўқ якка укасидан бошқа деб жавоб беришди. Имом марҳумни укасини чақирди у ароқ ичиб олган экан. Имом буни билгач сафни орқасига туриб олинг деди. Ва 10дақиқа маруза қилдилар, масжидга ичиб кириб бўлмаслиги ҳақида шу гапларини ичида "Марҳумга таҳорати йўқ инсон тобутини кўтарса тегинса марҳум қийналади" дедилар. Саволим: Биз кўчада тобут кўтариб кетишаётгани кўрамиз шунда бизни таҳоратимиз бўлмаса тобутни кўтариш мумкинмасми. Кўпчилик қўшилиб 7 қадам юришга одатланган.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Имом домла ўша одамни ичиб олган ҳолатини назарда тутган. Таҳоратсиз тобут кўтариш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat