Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пластик карточкамда пулим бор эди, бугун ишхонамиздаги танишим қарзга пул бериб туришимни сўради, мен рози бўлдим лекин ўзимга хам керак дедим. Шунда танишим пластик карточкамга ўтказиб бер деди. Пулни ўтказганда банк 1% олиб қолади, шуни хам қўшиб берасизми дедим, у рози бўлди. Пулни нақд шаклда бераман деб айтди. Шу 1% ни қўшиб қайтарса, мен олсам жоизми? Олдиндан раҳмат.