Ассалому алайкум! Бир укахоним ўз бизнесини кенгайтириш мақсадида катта миқдорда мендан қарз бериб туришимни сўради. Эвазига ҳар ойда маълум миқдорда фойдасидан пул беришини ва 5-12 ойлардан сўнг олган пулини ёпиб беришни таклиф қилди. Шунда мен: "бу иш рибо ҳисобланади, агар ростдан мен билан ишламоқчи бўлсанг, шерикчилик асносида пул бериб туришим мумкин" деб айтдим ва у рози бўлди. Ҳар ойлик мени улушим сифатида, бизнеси биносидаги ижарачиларнинг ҳар ойлик ижара пули эканлигини келишиб олдик. Мазкур келишувимиз музорабага тўғри келадими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри келмайди. Музорабада тикилган пул ва бажарилган меҳнат натижасида ҳосил бўлган фойда олдиндан томонлар ихтиёрий келишувига кўра нисбатларда (3 дан иккиси пул тиккан роббул молга, 3 дан 1 эса музориб-ишчига, каби) тақсимланади. Муайян миқдордаги пулни улуш сифатида белгилаб олиш жоиз эмас, зеро умумий фойда ўзи ўшанча ёки ундан ҳам оз бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!
Музораба ҳақида батафсил ўқиб чиқинг.