Ассалому алайкум! Агар бир аёл эридан ажрашиб (эри унга учталоқ демаган), бошқа турмушга чиққан. Мана 5-6 йил янги турмушда яшаётган экан. Бу иш нотўғрилигини билгандан кейин учталоқ сўрай деса, аввалги турмуш ўртоғи вафот этганига 2 йил бўлибди. Ҳозирги турмуш ўртоғи билан турмушини давом эттириш учун бошқатдан никоҳ ўқитиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайтадан никоҳ ўқитиш шарт. Валлоҳу аълам!