Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим балки ножоиздир, лекин билишни хохладим. Савол: Инсон ўлимидан сўнг қабрда ётиб қиёмат қачон бўлганида туриб савол жавобдан кейин жаннат ёки дўзахга тушадими ёки ўлимидан кейин қабр савол жавобдан ўтиб гунох ва савобларини ўлчаниб тушадими? Менда мана шу икки хил малумотларни қайси бири тўғри эканлигини билмоқчидим. Жавоб учун олдин раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қабрдаёқ азоб ёки савобга дучор бўлади. Қиёмат куни бўлганида ҳисоб-китобдан кейин эса бу дунёдаги жасади билан жаннат ёки дўзахга киради. Валлоҳу аълам!