Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тариқатга бўлган ихлосим

02:35 / 27.11.2018 | Xolid (Sayfulloh) | 920
Ассалому алайкум! Аввалам бор ножўя савол бераётган бўлсам узур сўрайман. Мен Тариқатдаги Пир, Мурид ва шунақа бошқалар яъни сўфий қўл бериш уларга шунақа нарсаларга ихлосим йўқроқ. Менга шариат шу пир-муридлардан кўра саҳобаи киромлар маъқулроқ. Негадир шу тариқат мазҳабларига ишонгим ва хушим келмайди. Бу нарсани иймоним ва динимга тасири йўқми? Уларни пирларидан мадад сўраши, пирларини улуғлаши ҳар хил одатлари ёқмайди. Чунки кўп жойларда шунақа нарсаларни эштганман ва ўқиганман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизнинг пир ва мурид кабилардан кўнглингиз қолишини асоси бор. Чунки ҳозирги кунда жуда кўп шу ишларни даъво қилувчилар аслида бу руҳий тарбия ва тазкиятуннафс фанидан мутлақо бехабарлар. Ҳатто улар тариқатни шариатдан алоҳида нарса қилиб ҳам олганлар. Ҳадис оятдан бирор далилни айтсангиз “Сизларни ақлингиз етмайди, бизни пиримизга илҳом бўлади” деб шариатга хилоф бўган воқеъа ва тушларни далил қилишади. Аслида, нафсни тарбиялаш, уни поклаш, гўзал хулқ билан хулқлантириш оят ва ҳидслар ила собит бўлган. Тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа барча фанларнинг ўз мутахассиси бўлганидек руҳий тарбия фанининг ҳам ўз мутахассислари бор. Бошқа фанларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб уланса бу фан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалади. Бу фаннинг ҳам ўз мадраса ва китоблари бор, таълим йўналишлари бор. Ҳақиқий мутахассисга мурожаат қилсангиз кейин буни нима эканлигини тушунасиз. Мана бир мисол Аллоҳ таоло бандаларнинг суратига қарамаслиги, балки уларнинг қалби ва амалларига қарашлиги ҳадисларда келган. Қалб гуноҳ туфайли доғланиб, занглаб қолишилари ҳам оят ва ҳадисларда келган. Унинг жиловловчи ва покловчиси зикр эканлиги ҳам ҳадисларда келган. Руҳий тарбия устозлари эса худди баданнинг табиблари каби муолажа қилувчилар холос. Ҳамма ҳам ўзини касаллигини аниқлаши ва уни давосини қилиши мумкин бўлсада, лекин одатда табибга мурожат қилади ва табибнинг кўрсатмаларига амал қилиб даволанади. Даволаниш турли босқичларда бўлади, гоҳида дорилар алмаштирилади. Худди шунингдек инсоннинг қалби ҳам бир уйга ўхшайди. Кўз, қулоқ, оғиз ва бурунлар унинг эшик ва деразаларига ўхшайди. Ҳозирги кунда кўз қалбнинг эшиги даражасидадир. Ўша эшик ва деразалардан уйга нима кирса қалб ўша нарса билан тўлади. Гоҳида уни ичига инсонларга адоват, кибр, шаҳватларга берилиш, ножўя ғазаб, ҳасад, ғийбат, чақимчилик, бадгумонлик каби касалликлар жойлашиб олади. Инсон эса ўзини касал бўлганини ҳам билмай қолади. Билганлари ҳам ундан қандай қутилиш йўлларини билишмайди. Аллоҳ таоло эса ўша қалбни тозалашга буюрган. Ўша қалбда нима борлигини билишнинг оддий йўли инсон ўзининг қалбини текшириб кўриши, буни фанда муроқаба дейилади. Бунинг учун инсон бемалол ўтириб олиши, кўзини юмиши ва ҳамма нарсани унунтиб қалбига назар қилиши керак бўлади. Агар қалби тинмай Аллоҳни эслаб, охиратни эслаб турган бўлса у қалб тирик, уйғоқ ва ичида Аллоҳнинг ёди бўлади. Агар Аллоҳ ёдига келмасдан турли хаёл ва фикрлар келадиган бўлса, демакки у қалб бошқа нарсалар билан тўлиб қолган бўлади. Буни тозалашнинг йўли 5-10 дақиқа ўша ҳолда ўтириб Аллоҳни эслашлик бўлади. Биринчи ўтирганида 99% нопок хаёлларни топади. Шу вақт 1%гина бўлса ҳам Аллоҳ таолони эсласа қалб 1% тозаланган бўлади. Шу ишни ҳар куни икки маротабадан давом эттираверса ва қалбига келган ҳар нарсани чиқариб ташлаш ҳаракатида бўлса, масалан кимгадир ҳасади бордир, фикр қилиб “Бу нотўғри, Аллоҳ бундан қайтарган, мени ҳам ўшанақанги неъмат соҳибларига айлантирсин, ҳасад қилинган кишини неъматини зиёда қилсин” деса яна 1%га қалбидан ҳасадни чиқарган бўлади. Давом этаверса бир кун келиб 50% нопок хаёллару, 50% Аллоҳ таолонинг ёди бўлиб қолади. Шу иш бардавом бўлса бир кун келиб қалбга қараганда Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар бир нарса занглайди, қалб ҳам занглайди. Уни зангини кетказувчи нарса Аллоҳнинг зикридир” деганлар. Бу тозалов билан бирга пархез ҳам қилиш керак. Ёмон нарсага рўбарў келганида кўзни юмиш, ғийбат қилгиси қистаганида тилини тийиш, қулоқларини ҳаром нарсани эшитишдан сақлаш хаёл фикрларни ҳам яхши нарсага буриш керак. Акс ҳолда тозаланган қалбга яна бадбўй нажосат кириб жойлашаверади. Агар инсон ўзи касалини аниқлай олмаса ёки аниқласа ҳам даволана олмаса албатта руҳий табибга учраши керак. Уни назорати остида бўлиши керак. Саҳоби киромлар “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилиб қолганларида у зотни дафн қилиб қўлимиздан тупроқни қоқмасимиздан қалбимиз бизни инкор қилишни бошлади” деганлар. Шунинг учун ҳар бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўри бўлган бирор устознинг назорати остида бўлиши керак. Аммо сиз айтгандек бошқа пирлардан мадад сўраш, уларга атаб жонлиқ сўйишлар ҳаммаси йўқ нарсалар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat