Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатга азон айтиш

10:09 / 10.07.2016 | Abbos | 3020

Ассалому алайкум! Баъзан бомдодда адашиб икки ракъат суннатдан олдин азон айтиб қўяман. Бунда суннатни ўқиб бўлганимдан сўнг яна янгитдан фарзига азон айтишим кeракми, ёки суннатдан олдин азон айтганим кифоями? Пeшинда ҳам адашсам бир марта айтганим eтадими, ёки янгитдан айтишим кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир. Азон эркак кишилар учун суннати муаккададир. عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ  قَالَ أَتَيْتُ النَّبِيَّ  أَنَا وَصَاحِبٌ لِي فَلَمَّا أَرَدْنَا الْإِقْفَالَ مِنْ عِنْدِهِ قَالَ لَنَا إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا ثُمَّ أَقِيمَا، وَلْيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَلِأَبِي دَاوُدَ لِيُؤَذِّنْ لَكُمْ خِيَارُكُمْ، وَلْيَؤُمَّكُمْ قُرَّاؤُكُمْ Молик ибн ал-Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир оғайним билан бордик. Ул зотнинг ҳузурларидан туриб, жўнамоқчи бўлганимизда бизга: «Намоз вақти кирса, азон айтинглар, сўнгра иқома айтинглар, иккингиздан каттангиз имом бўлсин», дедилар». Учовлари ривоят қилишган. Абу Довуднинг ривоятида: «Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Қуръонларингиз имом бўлсин», дейилган. Икки ийд, витр, жаноза, таровеҳ, кусуф, хусуф ва суннат намозларга азон айтилмайди. Жобир ибн Самурадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ва икки мартадан кўп икки ийд намозини ўқидим. Азон ва иқомасиз». Имом Муслим ривоят қилган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бир одамни юбориб, «Жамоат намозига!» деб жар чақиртирдилар». Имом Муслим ривоят қилган. Агар азон вақтидан олдин айтилган бўлса, қайта айтилади. Намознинг вақти кирмай туриб азон айтиш ҳаромдир, чунки азон вақт кирганини билдириш учун айтилади. Вақтидан олдин айтилган азон эса алдамчилик ва жаҳолатдир. Шунинг учун азон вақтидан олдин айтилса, вақт киргандан кейин қайтадан айтилади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat