Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Теридан бўлмаган махси

21:17 / 30.11.2018 | Umar | 3579
Ассалому алайкум! Теридан бўлмаган ва таҳорат учун лойиқ деган даъво билан сотилаётган пайпоқлар теридан бўлган махси ўрнини боса оладими? Эшел мест ёки ДехШелл деб номланган корхоналар шундай пайпоқларни сотувга чиқараётган экан. Илтимос, шу масалага бироз ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ хайрли ишларингизни давомли қилсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эшел местни ўша вақтларда олиб келинганига олиб келган одам “худди карапан ва мачалкалар каби учта нарсани битта қилиб ёпиштирилган” деб маълумот берган. 5-6 км юрса йиртилмаслигини текширтирган, сув ўтмаслигини ҳам текширтирган. Шунга биноан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ масҳ тортиш жоиз деб фатво берганлар. Ҳозирги кунда келаётганларини кўрсак икки қалин пайпоқ орасига оддий қора целофанни қўйиб пайпоғини бир бирига тикиб қўяётган экан. целофан тешилиши билан ундан сув ўтиб кетмоқда. Биз Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати ҳозирги кундагиларига масҳ тортиш жоиз деб фатво беролмаймиз. Мабодо биз айтган шаклдан бошқача бўлса текширишга жўнатсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat