Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадислар саҳиҳми

13:19 / 03.07.2013 | Olim2712 | 2275
ҳазрат. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с. а. в. нинг хадиси шарифларида қуйидаги маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим: “Аллоҳ таоло инсонларни халқ қилишдан олдин аршнинг тагига икки калима ёзган. У калиманинг маъносини фаришталар билмайдилар аммо бунинг илмини мен биламан 1: Оъзи солиҳ киши бўла туриб ён атрофдаги биродарлари фосиқлардур ул инсон охират куни улар туфайли дўзахга тушиши мумкин 2: Оъзи фосиқ киши бўла туриб солиҳлар билан бирга бўладилар уларнинг хизматида бўладилар у инсон ўшаларнинг сабаби туфайли жаннатга кириши мумкин” дейилган. Йана бир хадиси шарифда қуйидаги маънодаги ҳадисни оқидим: “Жаннатга кира олмайсизлар – мўмин бўлмагунингизча. Мўмин бўла олмайсизлар бир-бирингиз билан дўст бўлмагунингизча” Шу ҳадислардан сўнг жуда қаттиқ ўйланиб қолдим. Синфдошларим, Курсдошларим ҳаммалари ибодат қилмайдилар. “Хадиси Қудси” да еса қуйидаги маънодаги ҳадисни ўқидим: “Инсон ўзининг якка холда ўлишини, якка холда қабрга қўйилишини, якка холда хисоб-китоб қилинишини била туриб нега Аллоҳдан ўзгасини дўст тутади” Булар бари ишончлими? Дўстларимга кўп нарсани тушинтиришга харакат қилдим аммо ҳидоят Аллоҳ таолодандир. Мен дўстларим билан алоқани узайми маслахат беринг. Хадисларда адашган бўлсам Аллоҳнинг ўзи кечирсин Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳар ким ўзининг қилганига қараб ҳисоб китоб қилинади. Мўмин бандага мўминлар билан дўст бўлиш тавсия қилинади. Фосиқларга имкони борича насиҳат қилинади. Насиҳатни қабул қилишидан умид узилганда, алоқа ҳам узилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat