Асалому алайкум! Ҳурматли Шайҳ жаноблари, ўтган саволимга жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, Аллоҳ биз илмсиз мусулмонлар бахтига сизнинг илмингиздек неъматни давомий ва фойдалик қилсин! Қуйида бир нозик савол билан мурожа қилишимга ижозат берсангиз: рўза ойида рўза тутиб, сўнгра билиб туриб, онанизм билан(ўз шаҳватини қўли ила қондириш) шуғулланиб, рўзасини бузган киши фақат қазосини тутадими ёҳуд каффорат ҳам ўтайдими? Кўп уламолар фақат қазо тутади дейишган экан.
- Каффорат ҳам ўтайди. Билиб туриб қилгани учун.