Ассаламу алайкум! Ромазонда рўзадор киши ўз аёлига яқинлик қилса рўзаси очилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар иккисининг ҳам рўзадорлиги эсида йўқ бўлса, очилмайди. Лекин билиб туриб бу ишни қилишса, рўзалари очилиб каффорат вожиб бўлади. Агар рўзадор аёлни эри мажбурлаб яқинлик қилса ва аёл унга норози бўлса, иккисига ҳам қазо вожиб бўлиб, эрига каффорат ҳам лозим бўлади аёлига фақат қазо лозим бўлади. Агар аввалдан аёли ҳам рози бўлса, иккисига ҳам каффорат лозим бўлади. Валлоҳу аълам.