Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларининг баёнида санодан аввал тааввуз ва тасмияни айтиш йўқ. Санодан кейин тааввуз ва тасмияни имом ёки ёлғиз ўқувчи айтади, иқтидо қилувчи айтмайди. Чунки тааввуз ва тасмия қироат қилувчи учун суннат. Валлоҳу аълам!