Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни ёд олган инсон

06:33 / 30.10.2015 | Kasimov | 3208

Ассалому алайкум! Мен мадрасада ўқийдиган танишимдан "Қуръони каримни ёд олган одамга охиратда Аллоҳ таоло 30 кишини шафоат қилиш ҳуқуқини беради" деган гапни эшитдим. Шу гап ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَاسْتَظْهَرَهُ فَأَحَلَّ حَلاَلَهُ وَحَرَّمَ حَرَامَهُ أَدْخَلَهُ اللهُ بِهِ الْجَنَّةَ وَشَفَّعَهُ فِي عَشْرَةٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ كُلُّهُمْ قَدْ وَجَبَتْ لَهُ النَّارُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ جِدًّا.
Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

“Ким Қуръонни ўқиса ва ёдласа, (Қуръон) ҳалол деганни ҳалол, ҳаром деганини ҳаром деб тан олса, Аллоҳ ўша бандани жаннатга киритади ва унга оила аъзоларидан дўзах(га тушиши) вожиб бўлган ўн нафарини шафоат қилиш имконини беради” (Термизий, Аҳмад, Байҳақий “Шуабул-иймон”да ва Табароний “Кабийр”да ривоят қилган. Ривоят санади жуда заиф[1]).
Ким Аллоҳнинг Китобини тўлиғича ёд олиб. Қуръондаги ҳалол нарсани ҳалол, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилса, Аллоҳ у бандани жаннатга киргизади ва унга оила аъзоларидан дўзахга тушганлар ичида ўн кишини шафоат қилиш имконини беради.
Жаннатга киришнинг ўзи осон иш эмас. бунинг учун кўп амал қилиш, машаққат чекиш. Аллоҳ йўлида тер тўкиш, турли мусибат ва қийнчиликларни мардонавор енгиб ўтиш, сабр қилиш керак бўлади. Жаннатга кириб, яна ўзгаларни шафоат қилиш эса бу улуғ мақом. Бу мартаба Қуръонни тўлиқ ёд олиб, унга амал қилган қориларга берилади.
Жобир розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

“Қуръон ўқувчи, агар ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром, деса, у хонадон аҳлидан дўзахга тушиши вожиб бўлган ўн кишини шафоат қилади” (Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ривоят санади заиф[2]).(“ quran.uz” сайтидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat