Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асрга улгурмаганда

16:21 / 03.12.2018 | Ozodbek | 2520
Ассалому алайкум! Мен дўстим билан йўлда кеч қолиб аср намозини ўтказиб юбориб масжидга кириб келдик. Масжидда жамоат шом намозини фарзини ўқиётган экан. Мен жамоатга қўшилиб олайлик деб шошсам дўстим аввал аср намозини қазосини ўқиб олишимиз кераклигини айтди. Мен ўз фикримда қолиб жамоатга қўшилиб шом намозини ўқидим. Сўнгра аср намозини қазосини ўқиб қўйдим. Дўстим эса аввал аср намозини ўқиди сўнг шомни ўқиди. Уш бу холатда қайси биримизни ишимиз тўғри эди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Икковингизники ҳам тўғри. Чунки дўстингиз аввал бирорта намозни қолдирмаган бўлса ёки қолдирган бўлса ҳам қазоларини ўқиб бўлган бўлса соҳиби тартиб дейилади. Ундайлар аввал қазо қилган намозини ўқиб кейи вақти кирган намозни ўқишлари шарт. қазоларининг адади олтитадан кўп бўлган киши эса аввал вақти кирганини кейин қазосини ўқийверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat