Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари

11:18 / 07.08.2023 | Xurshid | 532

Ассалому алайкум! 1. Витр намозини қазоларини ўқиш жоизми ёки ўқимаса хам намозларим қабул бўладими? 2. Мен Тошкент шахридан 130 км узоқликда яшайман. Тошкентда ўқиб юрган вақтларимда хар 13-14 кунда уйга келиб турар эдим. У вақтлар намоз ўқимас эдим. Хозир ўша вақтни намозларини адо этишим учун намозларимни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқийманми? Шанба якшанба кунлари уйда бўлар эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Витр намозини ўқиш вожиб. Унинг ҳам қазосини ўқиш лозим.

2). Тошкентга 15 кундан оз муддат туриш нияти билан келган бўлсангиз ўша кундаги намозларинг қаср ҳолида қазо бўлган. Уларни қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat