Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўп аёллар ва қизлар ўз жиянларини (номаҳрам бўлган) ёки дугоналарининг қўшниларининг ўғилларини эркалаб ёки кўришганда юзларидан ўпадилар, шу болалар аёл ва эркакни ажрата оладиган ёшда бўлсалар уларни аёллар ўпишинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Балоғат ёшига яқинлашиб қолганларни қўлини ушлаш ҳам ўпиш жоиз эмас. Ундан кичикларини сиз айтгандек чақалоқларни ўпишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!