Ассалому алайкум! Мен бир ой олдин хўжайинимни розилиги билан хижобга кирдим. Бундан олдин хам авратларим ёпиқ эди лекин рўмолимни орқадан боғлаб юрардим. Қайнона-қайнотам чет элдаликлари учун хижобга кирганимни энди билдилар. Хўжайинимга ёки хижобини ечсин ёки жавобини бер дебдилар. Хўжайиним аввалгидек рўмолингни орқадан боғлаб юр деяптилар. Мен гунохидан қўрқаман, хижобимни ечмайман десам унда ажрашаман деяптилар. 2та ўғлимиз бор 7 ва 5 ёш. Илтимос маслахат беринглар нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳижоб деб махсус кийимга боғланиб олмасдан, номаҳрамларнинг олдида нима билан бўлса ҳам авратингизни ёпиб юринг. Валлоҳу аълам!