Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқин жойга узоқ йўлдан борса намоз қаср ўқиладми?

23:09 / 24.12.2018 | Ozodbek Supiev | 2175
Ассалому алайкум! Биз Ўзбекистонни чегара ҳудудида яшаймиз. Аввалги даврларда шу чегара ҳудудида Қиргисистонга ўтиб онамни оналарини кўриб келар эдик. Оралиқ масофа 5-7 км бўлган, у пайтларда чегара пости очиқ бўлганди. Ҳозир бу чегара постлар берк. У ерга бориш учун қариийб 100 кмдан ортиқроқ юришга тўғри келиб, бошқа очиқ пост орқали айланииб келишга мажбурмиз. Шу ҳолатда намозларимиз қаср қилиб ўқиш керакми ёки тўлиқ? Аслан 5-7 км бўлган масофа юқоридаги сабаб билан ҳозир 100 кмдан ортиқ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қайси йўлдан юрсангиз сафар масофасини босадиган бўлсангиз қаср қилиб ўқийсиз.
Бир одам кунлар қизиб кетганлиги ёки ҳимматининг пастлиги сабабли ёки ёз кунларида рўза тутишдан қочиб, манзилга етказувчи икки – бири узун ва бири қисқа бўлган йўлнинг узунини танлаб, сафарга чиқса, у мусофир саналади, рўза тутмасликка ҳам шаръий рухсат берилади. Лекин унинг бу амали бир қабиҳ ҳийла деб эътибор қилинади. 

فَإِذَا قَصَدَ بَلْدَةً وَإِلَى مَقْصِدِهِ طَرِيقَانِ أَحَدُهُمَا مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيِهَا وَالْآخَرُ دُونَهَا فَسَلَكَ الطَّرِيقَ الْأَبْعَدَ كَانَ مُسَافِرًا عِنْدَنَا 

“Бир киши бир шаҳарга боришни қасд қилди. Мақсадига олиб борадиган йўл эса, иккита. Бири сафар масофасичалик, бошқаси эса ундан камроқ. У киши сафар масофасичалик йўлга юрса, бизнинг мазҳабда мусофирга айланади” (Фатвои қозихон). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat