Ассалому алайкум! Куйидаги дуони хар бир намозда аттахият ва саловатлардан кейин укисак буладими? Дуонинг арабча матни: اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан». Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ: Айтинг: «Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!