Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу канал орқали берилаётган савол-жавобларни мунтазам кузатиб бораман мени саволим қуйдагича. Мен доим 2 ракатлик суннат намозларимга доимо бир хил зам сура ўқийман фарз наомозларига эса бошқача яни бомдод намозини фарзига бошқа пешинга алоҳида яни хамма номозга мен доимо бир ҳил ўқийман шундай ўқийверсам бўладими?
2). анмозда аёллар сочларини қандай ҳолатда булиши керак (заколкада қисқартириб уқишлик керакми ёки узун ҳолатдами) жовоб учун олдиндан раҳмат агар мумкин булса телеграм тармогида курсатсангизлар ҳам майли
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Доимий бундай қилманг.
2). Аёлларнинг сочлари намозда очилиб қоладиган бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!