Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламдагиларнинг гап сўзлари руҳиятимга таъсир қилмоқда

00:51 / 10.01.2019 | Ortiqjon | 2701
Ассалому алайкум! Мен яқинда номоз ўқишни ўрганиб диний билимларни ўрганишни хоҳладим уйда номоз ўқисам оиламдагилар нега ўқивоссан сенга шартмас ҳали ўқишингни ўқи оқимлага қўшилдингми деган саволлар билан кўмиб ташлашди. Ўзим студентман ҳаммасини биргаликда олиб кетмоқдаман қийинчлигига чидайман аммо оиламдагиларнинг бундай тазйиқи мени руҳиятимга таъсир қилмоқдалар. Наҳотки менга ишонишмайди деб жуда хафа бўламан. Ахир Динимизда ҳамма нарсани яхши тарафини ўйлаш керак дейилганку. Тўғри улар ҳам бошқа йўлларга кириб кетмасин дейишади, аммо ўзлари берган тарбияга ишонмасликлари баъзида мени хафа қилади. Илтимос маслаҳат беринглар. Олдиндан раҳмат...

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳобалар ҳам айни сизни ҳолатингизда бўлишган. Улар сабр қилишди, чиройли йўл билан ибодатларда давом этишди ва Аллоҳ таоло “Баййина” сурасида улар ҳақида 

 جَزَاؤُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ذَلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ۝ 

8. Уларнинг мукофотлари Робблари ҳузуридаги остларидан анҳорлар оқиб турган адн жаннатларидир. Унда абадий – мангу қолувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Бу Роббидан қўрққанлар учундир – деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat