Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 42024-саволни жавобида ақиқани назр қилса жонлиқнинг гўштидан оила азолари умуман ейиши жоиз эмас дейилган назр қилган одам ақиқани ният қилиб жонлиқ сўяди ва ош қилиб эҳсон қилади қариндош уруғлари маҳалла кўй дўсту биродар шу қатори ўзи хам ушбу жонлиқнинг гўштидан ейди. Шу эҳсон ақиқага ўтадими?.
2). 42024-савол жавобида хаммасини фақат оила азолари еса жоиз эмас дейилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Назр сўзини ишлатса ўзи ва оила аъзолари ейиши жоиз эмас. Агар “Ақийқа қилишни ният қилган эдик” деса ва назр сўзини аралашмаса ўзи ва оила аъзолари ейиши мумкин. Валлоҳу аълам!